"Пахтакор" 1992 йилдан буён миллий чемпионат, кубок ўйинлари ва Осиё миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

Биз бу сафар "Пахтакор"нинг ҳар мавсумда расмий мусобақалар - Ўзбекистон чемпионати, Кубоги, Лига Кубоги ва Суперкубоги, Осиё клублар турнирлари ва МДҲ чемпионлар Кубогида киритган тўплари сонини йилма-йил кўринишида тақдим этамиз.

Бу борада мутлоқ рекорд 2006 йил қўлга киритилган. Ўшанда "шерлар" 136 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Кейинги яхши натижалар 1993 йил 131 гол ва 1998 йил 130 гол ҳисобланади. 1992 йилдан бери ҳозиргача жами 12 мавсумда "Пахтакор" рақиб дарвозасига 100 ва ундан кўп гол урган. 2002-2009 йилларда кетма-кет 8 йил голлар сони 100тадан ошган.

Чемпионат баҳсларида энг кўп гол 1998 йилга тўғри келади. Ўшанда 30 ўйинда "Пахтакор" 96 тўп киритган. 1993 йил Ўзбекистон Кубогида рақиблар дарвозасига 49 гол урилган. 2019 йил эса 9 йиллик танаффусдан кейин киритилган тўплар сони яна 100тадан ошиб кетди.

Жадвалда ҳар мавсумдаги голлар сони акс эттирилган.

1992 йил - 99
1993 йил - 131
1994 йил - 100
1995 йил - 85
1996 йил - 78
1997 йил - 87
1998 йил - 130
1999 йил - 84
2000 йил - 84
2001 йил - 92
2002 йил - 118
2003 йил - 114
2004 йил - 108
2005 йил - 100
2006 йил - 136
2007 йил - 110
2008 йил - 107
2009 йил - 103
2010 йил - 63
2011 йил - 60
2012 йил - 67
2013 йил - 58
2014 йил - 76
2015 йил - 81
2016 йил - 59
2017 йил - 44
2018 йил - 78
2019 йил - 115

пахта_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
черан
13/05/2020 08:52
ПАХТАКОР СУПЕР КЛУБ БУНДАН ХАМ КУПРОК ГОЛ УРИШ НАСИБ КИСИН ОЛГА ПАХТАКОР ТОШКЕНТ ЧЕМПИОН