Ads

 

7 июль куни жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди.

Бугун ва эртага тиббий текширувдан ўтадиган футболчилар жума кунидан Шота Арвеладзе бошчилигида илк машғулотга киришишади. Тошкентда 20 июлгача давом этадиган йиғин доирасида икки назорат учрашуви ўтказилади. 13 июлда "Локомотив БФК" ва 16 июль куни "НБУ-Осиё"га қарши беллашувлар бўлиб ўтади.

Туркиядаги йиғин чоғида уч назорат ўйини ўтказиш мўлжалланган. Рақиблар номи тез орада маълум бўлади.