"Пахтакор" бўлажак рақибига ўз майдонида умуман ютқазмаган

Шерлар" Суперлига 17-турида "Металлург" билан "Пахтакор" стадионида беллашади.

Чемпионатлар доирасида клублар 53 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 45 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 140 гол уриб, ўз дарвозасидан 39 тўп олиб чиққан.

Тошкентдаги ўйинларнинг 24 тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган. “Пахтакор” жамоаси уйдаги баҳсларда "Металлург"га умуман мағлуб бўлмаган.

Охирги 15 ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ушбу рақибдан устун келган. Сўнгги марта Бекобод жамоаси 2016 йилги мавсумда ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "Шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдиришган. Йирик ғалабалар сони жами 17 тани ташкил қилади.

Беллашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги учрашув 19 август, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да бошланади.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!