"Пахтакор" Чемпионлар Лигасидаги иштирокини бугун "Ал-Ҳилол"га қарши ўйин билан давом эттиради.

Жамоалар таркибида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ. "Ал-Ҳилол" сафида Себастьян Жовинко, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо ва Жан Хюн Су легионер сифатида рўйхатдан ўтказилган. Жамоани руминиялик Разван Луческу бошқармоқда. Бир неча кун аввал, риёдликлар Саудия Арабистони чемпионатида 16-марта олтин медалларни қўлга киритди. Шунингдек, ушбу клуб Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Клубнинг 8-10 нафар футболчиси Саудия Арабистони миллий терма жамоасига номзод саналади.

EhiSMygWsAEkHr7

Жамоалар айни пайтга қадар 6 марта тўқнаш келишган. Улардан 4тасида "Ал-Ҳилол" зафар қучган бўлса, 2 беллашув дуранг билан якунланган. "Пахтакор" ўзаро ўйинларда 4 тўп киритган бўлса, рақиб 13 бор гол урган. Игорь Сергеев икки бор Риёд жамоаси дарвозасини ишғол қилишга эришган.

"Ал-Ҳилол"нинг Чемпионлар Лигасига футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар
1. Абдуллоҳ Ал Муайиф
30. Муҳаммад Вакид
31. Абдуллоҳ Алжадани
40. Наваф Ғамди
Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ал Бурайк
5. Али Ал Булайҳи
12. Ёсир Шаҳрани
17. Абдуллоҳ Ал Ҳафиз
20. Жан Хюн Су (Жанубий Корея)
22. Амир Курди
23. Мадаллаҳ Ал Олаян
32. Мутиб Муфарри
34. Волид Абдулваҳоб
54. Муҳаммад Кунайдири
70. Муҳаммад Жаҳфали
Ярим ҳимоячилар
7. Салман Фараж
8. Абдуллоҳ Отайф
10. Муҳаммад Ал Шалбуҳ
16. Носсир Давсари
19. Андре Каррильо (Перу)
24. Наваф Ал Обид
27. Хатан Султон
28. Муҳаммад Канно
29. Салим Давсари
35. Мансур Албиши
55. Ҳамад Алабдан
Ҳужумчилар
9. Себастьян Жовинко (Италия)
11. Салоҳ Шеҳри
18. Бафетимби Гомис (Франция)
33. Фаҳад Мутайри

EhvUTwyXsAIdk36

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар