Ads

Суперлиганинг 2-турида мухлислар "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади.

Тошкентнинг икки энг совриндор жамоаси ўзаро чемпионатлар доирасида 22 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 6 беллашувда зафар қучишган, 7 ўйинда "Бунёдкор" ғолиб чиққан. 9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Рақибга қарши беллашувларда "Пахтакор" тўпурари Игорь Сергеев саналади. У 5 гол уришга эришган. Игорь улардан учтасини уйда, иккитасини сафарда киритган. Александр Гейнрих, Станислав Андреев, Кахи Махарадзе ва Жамшид Искандеров эса ушбу рақиб дарвозасини икки мартадан ишғол қилишга эришишган.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги 23-тўқнашув 10 март, шанба куни "Бунёдкор" стадионида соат 17:30да бошланади.

Ёшлар жамоалари ўйини 9 март, жума куни "Бунёдкор" академияси майдонида 16:00да бошланади.