"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 103-ўйинини ўтказади

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси-2021нинг биринчи турида турнирдаги 103-баҳсда майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Шерлар" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 102 беллашув ўтказиб, 47 ғалаба, 19 дуранг ва 36 мағлубият қайд этган ("Ал Ҳилол" билан ўтган йилги ўйинлар ҳисобдан чиқариб ташланган). Рақиб дарвозасига 143 тўп киритиб, дарвозасидан 129 гол қўйиб юборган ва 160 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 19 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида эса Тошкент жамоаси жами 118 беллашувда майдонга тушиб, 54 ғалаба, 21 дуранг ҳамда 43 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 186 марта ишғол қилиниб, 163 гол ўтказилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!