“Пахтакор” эртага Туркияга жўнаб кетади

 

Кеча Тошкентдаги "Жар" стадионида "Пахтакор" жамоаси "Янгиер" футболчиларига қарши назорат беллашуви ўтказди.

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчиси миллий терма жамоага ва 4 нафар ўйинчи ёшлар термасига жалб этилгани сабабли бу сафар Шота Арвеладзе икки таркибдан фойдалана олгани йўқ.

Иброҳимов ва Ҳакимов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 21 июль куни жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни давом эттириш Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетади.

"Пахтакор" – "Янгиер" - 2:0 (1:0)

"Пахтакор": Суюнов, Юсупов, Симич, Тожиев, Эрмаматов (Авилов, 66), Исматуллаев, Канюк (Аҳмедов, 66), Безерра, Нуруллаев (Каримов, 60), Иброҳимов (Искандеров, 75), Ҳакимов (Саъдиллаев, 78).

Голлар: Иброҳимов, 6 - 1:0. Ҳакимов, 58 - 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!