"Пахтакор" Европа Чемпионлар лигасида 8 та гол урган футболчи билан шартнома имзолади

Озарбайжонлик футболчи Ана Алекперова энди "Пахтакор"нинг аёллар жамоаси сафида тўп суради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

31 ёшли Алекперова ярим ҳимояда ҳаракат қилади. Ҳозирга қадар Литва, Польша, Колумбия ва Латвия мамлакатлари жамоалари сафида ўйнаган. Литвада "Гинтра Университетас" жамоаси таркибида 9 карра чемпионга айланиб, 2017 йил Болтиқ аёллар лигаси ғолибига айланган. Европа Чемпионлар Лигасида 30 учрашувда 8 гол муаллифига айланган. "Пахтакор" билан аввалроқ шартнома имзолаган Ананинг чемпионатимизда рўйхатдан ўтиш ишлари якунланди ва аёллар олий лигасида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача аёллар чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилган.

Ана АЛЕКПЕРОВА

Туғилган санаси: 15.06.1989

Ўйнаган клублари: "Гинтра Университетас" (Литва) 2008-11, 2013-17, 2018
"Горник Лечна" (Польша) 2011-13
"Патриотас Бояса Феменино" (Колумбия) 2018
"Динамо Рига" (Латвия) 2019.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sirojiddin Boboqulov
16/08/2020 01:11
Qaysi ayol pedaras chiqardibshu xabarni????
Javlon Abdullaev
16/08/2020 00:48
Ske