"Пахтакор" футболчилари терма жамоалари сафида халқаро учрашувларда иштирок этишди

Турли терма жамоаларга жалб этилган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби футболчилари халқаро беллашувларда қатнашишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш Гвинея-Биссау терма жамоаси сафида дебютини Буркина-Фасо термасига қарши Францияда ўтказди. Ўйин 2:0 ҳисобида Буркина-Фасо ғалабаси билан якунланди. Гонсалвеш учрашувда 70 дақиқа ўйнади.

Ҳимоячи Марко Симич эса Черногориянинг Кипрга қарши 0:0 ҳисобида тугаган сафардаги учрашувида захирада қолдирилди. У АГМК билан беллашувда кичик жароҳат олганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Акмал Шораҳмедов ва Жалолиддин Машарипов Сенегал билан Марокашда 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда майдонга туширилди. Жасур Яхшибоев, Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов мазкур беллашувда захирада қолдирилди.

Ҳожиакбар Алижонов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида Кенияга қарши кечган учрашувда ҳаракат қилди. Андижондаги беллашув 2:1 ҳисобида кенияликлар фойдасига ҳал бўлди.

"Пахтакор" футболчилари майдонга тушиши мумкин бўлган навбатдаги учрашувлар:

26 март

Ўзбекистон (олимпия) - Кения

Гвинея-Биссау - Конго-Браззавил

27 март

Марокаш - Ўзбекистон

Черногория - Туркия,

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!