"Пахтакор" футболчиси "Сўғдиёна"да!

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Асадбек Собиржонов ижара асосида "Сўғдиёна"га ўтди.

Футболчи "шерлар" билан бирга Дубай йиғинига учиб кетганди, бироқ "Зенит"га қарши ўйиндан кейин Асадбек Тошкентга қайтган ва "Сўғдиёна" йиғинига қўшилган. Ярим ҳимоячи  бугун "Андижон"га қарши назорат учрашувини асосий таркибда бошлади.

Маълумот учун, Собиржонов ўтган мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!