"Пахтакор" ҳам хайрия акциясига қўшилди
Клуб раҳбарияти, ходимлар, барча жамоалар мураббийлар штаби ва футболчилари пандемия сабабли юзага келган қийин шароитда Ўзбекистон аҳолисини қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
"Жаҳонда ва юртимизда кечаётган оғир дамларда бирлашиш ҳамда пандемияга қарши биргаликда курашиш муҳим.
Муқаддас Рамазон ойида бирга ёрдамга муҳтожларга ғамхўрлик қилиб, меҳрибонлик кўрсатиш ғалаба сари йўлда катта қадамга айланади.
"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва ходимларининг шахсий жамғармасидан 100 миллион сўм миқдорида суммани "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига кўмак зарур инсонларга ёрдам кўрсатилиши учун ўтказиб берилди", - дейилади расмий хабарда.
Фикрлар