"Пахтакор" Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади

  • 24 декабря, 2024, 18:25
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Юртимизнинг иқтидорли ҳимоячиларидан бири, Париж Олимпиадаси иштирокчиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилишда давом этади.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, 2026 йил охиригача мўлжалланган янги шартномага имзо чекди. У 2023 йилги чемпионликка ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди.

Муҳаммадқодир якунига етган мавсумда "Пахтакор" таркибида Суперлига, ОЧЛ ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб, 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, ундан аввал "Пахтакор" Ҳожиакбар Алижонов билан ҳам шартнома узайтирилганини эълон қилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию