“Пахтакор” ҳимоячиси Тошкент дербисида иштирок этмайди

 

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 10 март куни ўтадиган дербига тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Жар" стадионида бугун ўтказилган машғулот бир ярим соатча давом этди. Унда футболчилар одатдаги тартибда жисмоний машқларни бажариб, сўнг бўлажак учрашувда эътибор қаратиладиган вазиятлар бўйича ишлашди.

Оёғидан жароҳат олган Егор Кримец ҳозирча яхши ҳолатини сақлаш учун машқлар бажармоқда. Икки ҳафталарда унинг якка тартибда машғулотларга қайтиши кутилмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, ҳимоячи Тошкент дербисини қўйиб юборишга мажбур бўлад. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!