"Пахтакор" иккинчи назорат учрашувида мағлуб бўлди

Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Косованинг "Приштина Ре" клубига қарши кечган баҳсда "шерлар" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Тошкентликлар сафида ягона гол Даврон Тўлаганов томонидан киритилди. 

Биринчи бўлимда: Максим Муркаев, Шерзод Насруллаев, Шаҳзод Азмитдинов, Дилшод Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Қувоншбек Сайдалиев, Абубакир Шукруллаев, Жамшид Рустамов, Беҳруз Ўктамов, Башар Ресан, Даврон Тўлаганов;

Иккинчи бўлимда: Санжар Қувватов, Таҳсин Заид, Муҳаммадали Дилшодбеков, Дилшод Саитов, Муҳаммад Бобур Каримов, Сардор Мирқобилов, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Ҳожимат Эркинов, Яхё Ўринбоев, Даврон Тўлаганов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!