"Пахтакор" жамоаси таътилга чиқди

"Пахтакор" асосий таркиби аъзолари 2023 йилги мавсумга тайёргарликни 4 январдан бошлашади. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мавсумга ҳозирликнинг дастлабки босқичи Тошкентда ўтказилади. Кейинчалик икки бор хориж йиғини ўтказиш мўлжалланмоқда. Тайёргарлик жараёни ҳақида батафсил маълумот кейинроқ тақдим этилади.

Маълумот учун, "Пахтакор" якунланган мавсумда 54 очко билан чемпионга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!