Ads

"Шерлар" биринчи даврада умуман мағлубиятга учрамаган ягона клуб сифатида қолишди. Рақиб дарвозасига энг кўп тўп киритган жамоа ҳам "Пахтакор" бўлиб, 37 гол уришга эришди. Бу эса энг яқин таъқибчидан 13та кўпроқ тўп киритилганини билдиради. Бир ўйинда жамоа ўртача деярли уч мартадан рақиб дарвозабонларини доғда қолдиришга муваффақ бўлган. Черан 15 гол урган ҳолда якка тўпурарга айланган. Драганнинг ўзи Суперлигада 5 жамоадан кўпроқ тўп киритган. Черан, Бикмаев ва Сергеев учлиги биринчи даврада 26 тўп киритди. Бу эса чемпионатда исталган клубдан кўпроқ тўп киритилганини билдиради. Жамоа ўз майдонида ва сафарда энг кўп гол уришда ҳам барчадан устун.

Драган Черан ва Игорь Сергеев бир мартадан хет-трик қайд этишди. Шунингдек, Черан 4 учрашувда дублга эришди. Марат Бикмаев икки марта, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев бир бор дубл қайд этишди.

Ҳозирча қайд этилган энг йирик натижа "Пахтакор"нинг "Қизилқум"га қарши учрашувида рўй берди - 8:0. "Шерлар" 4 ўйинда кетма-кет йирик ҳисобда зафар қучишди.