"Пахтакор" жойлашган гуруҳда вазият қандай? "Шерлар" гуруҳдан чиқа оладими? (Турнир жадвали)
Кеча "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши баҳсда майдонга тушди. Шота Арвеладзе шогирдлари Азиз Ғаниев фаолият олиб бораётган БАА клуби билан дуранг қайд этди. Томонлар ҳам қанча ҳаракат қилса ҳам дарвозаларга йўл топилмади.
Натижада, тошкентликлар ҳисобидаги очколар 8 тага етди. Дубай вакили эса, 7 очко жамғарди.
Шу куни гуруҳ пешқадами "Ал-Ҳилол" аутсайдер "Шаҳр Ходро" билан куч синашди. Эътиборлиси, саудияликлар эронликларга гол ура олмади. Бу ўйин ҳам 0:0 ҳисоби билан тугади.
Мусобақанинг амалдаги чемпиони "Ал-Ҳилол" 11 очко билан муддатидан аввал плей-оффга йўл олди. "Пахтакор" ва "Шабаб Ал-Аҳли" охирги турда ким кейинги босқичга йўл олиши масаласини ҳал этади.
6-турда Азиз Ғаниев жамоаси "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушса, "Пахтакор" Эрон клуби билан ўйнайди.
6-тур, 23 сентябрь
"Ал-Ҳилол" - "Шабаб Ал-Аҳли"
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"
Фикрлар