"Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетишига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди
"Трактор" - "Пахтакор" ўртасидаги беллашувдан сўнг, тошкентликлар устози Питер Хюистра ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Мураббийнинг фикрича, етакчиларнинг жамоани тарк этиши гуруҳда қолиб кетишга сабаб бўлган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Натижадан хафамиз. Футболчилар ғалаба учун охиригача курашишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Имкон қадар гол уришга ҳаракат қилдик, аммо бу самара бермади. Рақиб дарвозабони ажойиб сейв намойиш этди. Энди сўнгги ўйинни ютишга интиламиз. Мавсум ҳали давом этади, хатолардан хулоса чиқарамиз.
Ўтган йили шаклланган жамоага эга эдик. Сафимизни 4-5 нафар етакчи футболчи тарк этгани таъсир кўрсатди. Лекин ёшлар билан яна яхши даражага кўтарила оламиз. Иқтидорли ёшларимиз тажриба тўплашмоқда. Уларнинг маҳорати ўсиб бормоқда. Биз бу қийинчиликни енгиб ўтишимиз керак, ушбу жамоани юқорироқ савияга олиб чиқишимиз зарур. Биз ўз фалсафамизга мос, ҳужумкор футбол ўйнаяпмиз. Лекин баъзи жиҳатлар борасида боғламни яхшилаш лозим. Ҳозир ҳам бир неча баҳсда ғалабага яқинроқ эдик, - деди Питер Хюистра.
Фикрлар