"Пахтакор" немис клуби тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди! (Фото)

Кими Мерк "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Қирғизистон U-23 терма жамоаси футболчиси Кими Мерк жамоамиз билан шартнома имзолади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси саналади. 19 ёшли футболчи энди фаолиятини жамоамизда давом эттиради.

Умид қиламизки, Кими "Пахтакор" билан кўплаб совринларни қўлга киритади. "Шерлар" сафига хуш келибсан!", - дейилади хабарда. 

Ўз навбатида Кими ҳам "Пахтакор"га ўтиши хусусида шундай фикр билдирди:

- "Пахтакор" сафига ўтганимдан жуда хурсандман. Биринчи профессионал шартномамни имзоладим, ажойиб кун. Жамоага кўп совринларни ютишга ёрдам беришни истайман. Энг яхши жиҳатларимни ишга солишга ҳаракат қиламан.

IMG_20230721_140739_937

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
22/07/2023 00:25
Узбек судяларини. Трансфер килишни иложи борми