"Пахтакор" ўртоқлик ўйинида номдор жамоа билан дуранг ўйнади
Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
Бугун "шерлар" номдор рақибга қарши майдонга тушиши режалаштирилганди. Киевнинг "Динамо"си билан баҳс олиб борган тошкентликлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бу Войнески шогирдлари учун хориж йиғинидаги сўнгги учрашув эди. Жамоа эртага Тошкентга қайтиб келади.
Фикрлар