"Пахтакор" Осиёнинг энг кучли 4 жамоаси қаторидан ўрин олди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 2020 йил учун клублар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, "Пахтакор" 109 очко билан қитъамизда 4-поғонада эътироф этилди. Кучли учликдан Кореянинг "Ульсан Хёндэ" ва "Чонбук Моторс", Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клублари ўрин олди.

Ўнликдан эса, "Ал-Ҳилол", "Бейжинг Гоан", "Садд", "Персеполис", "Токио" ва "Ал -ҳли" (Саудия) жамоалари ҳам жой олган. Жаҳон миқёсида эса "Пахтакор" 2020 йил рейтингида 85-поғонага жойлашди.

photo_2021-01-22_15-17-03

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!