"Пахтакор" охирида, "Нефтчи"да доимгидек аншлаг ёхуд мухлислар нега кам?

Футбол миллионлар ўйини деган иборани ҳамма яхши билади-а? Дарҳақиқат, мухлислар билан гавжум бўлган стадионда тўп тепиш футболчиларга янада завқли ва янада мотивация бағишлайди.

Ўзимизнинг Суперлигамизда ҳам стадионлар томошабинлар билан тўлишини жуда истаймиз. Охирги пайтларда стадионлар реконструкция қилинмоқда ва майдонлар замон талабига мос ҳолатга келтирилмоқда. Ўзгача ва шинам ареналарда энди мухлисларнинг салмоқли ташрифини кузатиш қоляпти холос.

Чемпионатимизда ҳар бир турдан кейин томошабинлар ташрифи сарҳисоб қилиниши табиий. Бу орқали қайси ўйинга ишқибозларнинг қизиқиши қанчалик бўлганини пайқаб олиш мумкин бўлади. Афсуски, бу сафар ўтказилган 6 та учрашувнинг 4 тасида мухлислар ташрифи ҳатто 1000 тага ҳам етиб бормаган. Бу ҳам етмаганидек, чемпион жамоа – “Пахтакор”нинг “Турон”га қарши ўйини клубнинг аксарият ишқибозларида у қадар қизиқиш уйғотмаган кўринади. Акс ҳолда “Пахтакор”дек муҳташам стадион ҳувиллаб қолармиди? Томошабинлар ташрифи эса бор йўғи 218 нафарни ташкил қилди, холос. Асосан Тошкент жамоаларининг уй стадионларида ишқибозлар жуда оз ва очиғи, бу ҳайрон қоларли эмас, аслида.

фанат

22-турда томошабинлар ташрифи билан танишинг:

“Қизилқум” – ОКМК – 1:2. 2879 томошабин

“Металлург” – “Бухоро” – 0:0. 560 томошабин

“Пахтакор” – “Турон” – 3:0. 218 томошабин

“Олимпик” – “Бунёдкор” – 1:1. 853 томошабин

“Сўғдиёна” – “Андижон” – 1:2. 951 томошабин

“Нефтчи” – “Сурхон” – 1:1. 12107 томошабин

Умумий рақамлар бўйича ушбу турнинг 6 та ўйинини жами 17568 нафар ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борган. 22-турдан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” учраушви 30 октябрга белгиланганлигини айтиш жоиз.

22-турда энг кўп ишқибоз Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида кузатилди. “Нефтчи”нинг “Сурхон”га қарши кечган баҳсини 12107 мухлис кузатиб борди.

истиқлол стадиони1_5

Томошабинлар ташрифи бўйича одатдагидек водий клублари етакчилик қилишмоқда. Бу борада “Нефтчи”, “Навбаҳор” ва “Андижон” клублари пешқадамлар сафида боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
24/10/2023 15:23
Бу водийда
Ilhomjon Feyz
24/10/2023 12:01
Чунки пахтакор ўзбек футболи гангренаси эканлигини хамма тушинатде. Пахтакор монополяси, харомхўрлиги учун ўзбек футболи ривожланмаслигига олиб келябди.
&
Уз мабаел
24/10/2023 10:57
Пахтакорга нега мухлис кирсин у йил давомида хамма камандаларни юутишини билишадику юута олмаса фудбол федарасияси ва судялари борку кирган мухлислар пахтакор учун эмас уни ракиби учун киради