"Пахтакор" ўз таркибига польшалик вингер қўшиб олади
"Пахтакор" клуби ўз таркибига 32 ёшли польшалик вингер Михал Кухарчикни қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда Польшанинг "Meczyki" нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, "Погон" билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етганидан кейин футболчи эркин агентга айланган. У "шерлар" билан 2024 йилнинг декабрь ойигача амал қиладиган битим имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" клубида Кухарчикдан ташқари яна бир польяк, яъни Пшемислав Банашак ҳам тўп тепади.
Фикрлар