"Пахтакор" Озарбайжон клубини мағлуб этди

Туркиянинг Измит шаҳрида иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" клуби ушбу йиғиндаги биринчи назорат беллашувида "Сабаил"дан 4:1 ҳисобида устун келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Озарбайжон Суперлигаси иштирокчисига қарши учрашувда ташаббусга эришган "шерлар" йирик натижа билан ғалаба қозонишди. А

ҳмедов тўпни рақибдан олиб қўйгач, дарвозани ишғол қилган бўлса, Симич Канюкнинг жаримадан оширган тўпини дарвозага аниқ йўналтирди. Рақиб биринчи бўлимда бунга бир гол билан жавоб берди.

Танаффусдан сўнг тўп яна рақибдан олиб қўйилгач, бу сафар Ўринбоев зафар қучди. Искандеров эса майдон маркази атрофидан жарима зарбасини дарвозага йўллади.

Ўртоқлик ўйини

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Сабаил" (Озарбайжон) 4:1 (2:1)

Голлар: Аҳмедов, Симич, Ўринбоев, Искандеров

"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Тожиев, Симич (Эрмаматов), Юсупов, Нуруллаев, Аҳмедов (Саъдиллаев), Безерра (Исматуллаев), Канюк (Искандеров), Каримов (Иброҳимов), Ўринбоев.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!