"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги доирасида "Арал"ни ўз майдонида қабул қилади

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Арал" — "Пахтакор" учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҳар икки жамоа ўзаро келишувга эришди ва биргаликда Лигага мурожаат қилди. Аввалроқ учрашув 6 июль куни бўлиб ўтиши эълон қилинганди. 

"Арал" жамоаси уй ўйинларини ўтказаётган стадионда ВАР техникасидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас. Шунингдек, стадионда талаб даражасидаги прожектор йўқ, июль об-ҳавоси сунъий майдонга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мазкур ҳолат нафақат "Пахтакор", балки "Арал" футболчилари учун ҳам ноқулайлик келтириб чиқаради. Шундан келиб чиқиб, ҳар икки клуб масалани ўзаро ҳал қилди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!