"Пахтакор" сафида ОЧЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида "Навбаҳор" вакили пешқадам

Бугун "Пахтакор" ОЧЛ 1-тур доирасида "Ал Айн" билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. "Бунёдкор" стадионида старт оладиган баҳс олдидан "Пахтакор" клуби матбуот хизмати жамоанинг Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйнаган футболчилари рўйхатини тақдим этди.

"Шерлар" сафида Игнатий Нестеров ОЧЛ баҳсларида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлиб турибди.

Нестеров жами 44 беллашувда иштирок этган. Асрор Алиқулов 41 баҳсда майдонга тушган бўлса, Станислав Андреевда 38та шундай ўйин мавжуд.

"Пахтакор" сафида Чемпионлар Лигасида 25 ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчилар рўйхати билан танишинг.

44 - Игнатий Нестеров
41 - Асрор Алиқулов
38 - Станислав Андреев
37 - Илҳом Суюнов
35 - Анвар Солиев, Владимир Козак
34 - Темур Кападзе
33 - Владислав Кирьян
32 - Сервер Жепаров, Игорь Сергеев
31 - Шерзод Каримов, Зайниддин Тожиев
29 - Леонид Кошелев, Егор Кримец
27 - Жалолиддин Машарипов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев
26 - Камолиддин Тожиев, Александр Гейнрих
25 - Одил Аҳмедов.

Маълумот ўрнида, "Пахтакор" сафида ОЧЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчи Игнатий Нестеров айни пайтда "Навбаҳор" сафида тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!