
"Пахтакор" Шомуродовнинг жамоаси билан ўйнайди
"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик доирасида бир неча назорат баҳслари ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
13 январь куни Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс бўлиб ўтади. Шундан сўнг БААнинг Абу Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган "Шерлар" у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг "Ростов", 24 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади.
Мавсумдаги илк расмий баҳсини "Пахтакор" 10 февраль куни Тошкентда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказади.
Фикрлар