Ads

Ўзбекистон Суперлигаси 1-турида "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 44 учрашувда майдонга тушишган. "Пахтакор" 36 беллашувда ғалаба қозонган. 4тадан ўйин дуранг ва рақиб ютуғи билан якунланган. 20 баҳсда жамоамиз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган. Уйдаги ягона мағлубият 1995 йил 17 июнда қайд этилган - 1:2. Тошкентда 20 учрашувда муваффақиятга эришилган. Бир бор дуранг натижа кузатилган. 115 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол қилган "шерлар" 37 тўп ўтказган.

Собиқ Иттифоқ даврида чемпионат миқёсида жамоалар 4 марта тўқнаш келишган. Уларда ҳар икки клуб ўз майдонида ютуққа эришган. Барча беллашувлар 1985 йил ўйналган. Ўша пайтда "Сўғдиёна" "Звезда" номи билан биринчи лигада иштирок этган.

2 март куни "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўртасида чемпионатларимиздаги 45-учрашув соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ёшлар таркиблари ўйини 1 март куни Қибрайдаги стадионда 15:30да старт олади.