"Пахтакор" сўнгги бора қачон мавсумни мағлубият билан бошлаганини биласизми?

Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида кучли рақибдан устун келди. 

"Олимпиячилар" сафида Жиянов, Одилов ҳамда Абдумажидов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу голларга "шерлар" сафида Сайфиев ҳамда Турсунов жавоб бера олди. 

Қайд этиш лозим, пойтахт клуби сўнгги бора 2010 йилда мавсум стартини мағлубият билан бошлаган. Ўшанда "шерлар" "Бунёдкор"га имкониятни бой берганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ганишер
03/03/2023 21:10
Хали хаммаси олдинда, Пахтакор худо хохласа узини курсатади.