Ads

2 март куни ўтказиладиган "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйинда ишқибозлар учун қулайликлар муҳайё этилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Стадионга кириш ҳудудида одатдагидек "Пахтакор" магазини фаолият юритмоқда. У ерда жамоа логотиплари туширилган спорт либосларини харид қилишингиз мумкин. Стадион ҳудудида егулик ва салқин ичимликлар савдоси ташкил этилади.

Учрашув бошланишидан аввал концерт дастури мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Танаффус пайтида совринли ижтимоий акция ўтказилади ва унда ишқибозлар уч телевизордан бирини ютиш олиш имкониятига эга бўлишади. Ўйин якунида футбол тўплари совға тариқасида мухлисларга тақдим этилади.