“Пахтакор” тарбияланувчилари халқаро турнирда иштирок этишади

 

Яқинлашиб келаётган кунларда "Пахтакор" академиясининг 3 ёш тоифасидаги тарбияланувчилари халқаро мусобақаларда қатнашишади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, Дилшод Нуралиев бошқараётган 2002 йил тарбияланувчилари 25 мартдан 1 апрелга қадар Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган спорт устаси ва 1960 йилги Европа чемпиони Валентин Бубукин хотирасига бағишланган турнирда иштирок этади.

25-30 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2003 йилда таваллуд топган ёшларимиз давлат арбоби Нурлан Каппаров хотирасига ўтказиладиган мусобақада кучларини синаб кўришади. Дмитрий Ан шогирдлари турнирда "Қайрат", "Жасқиран", "Зенит", Туркманистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистон вакиллари билан беллашади.

Станислав Кудряшов бошқараётган 2001 йил жамоаси 3-8 апрель кунлари Краснодарда Сергей Вахрушев хотира турнирида қатнашади. Мусобақада "Краснодар", "Чертаново", "Рубин", БАТЭ, "Локомотив", "Септембри" София ва "Галатасарой" жамоалари тарбияланувчилари иштирок этишлари ҳам мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!