"Пахтакор" таътилга чиқди

"Пахтакор" мураббийлар штаби ва футболчилар 14 январгача давом этадиган таътилга чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Жорий мавсум "шерлар" учун 10 февралда Чемпионлар Лигаси баҳси билан бошланиб, 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг якунига етди. Жамоага олтин медаллар топширилгач, 14 январгача давом этадиган таътил берилди.

Футболчилар шу куни тиббий текширувдан ўтишади ва 15 январь санасидан машғулотлар бошланиши белгиланган. 21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида йиғин ўтказиш режалаштирилган. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Рақиблар номи, ўйин жойи ва саналари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!