Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Туркияда йиғин ўтказмоқда. Бугун "шерлар" Туркиянинг "Истанбулспор" клубига қарши баҳс олиб борди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ўйинда Шота Арвеладзе жамоаси рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш жоиз, "Пахтакор" мазкур йиғин доирасида ўтган сафар Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ўртоқлик ўйини

"Пахтакор" - "Истанбулспор" (Туркия) 0:1

"Пахтакор": Суюнов, Йўлдошев, Аъзамов, Тожиев, Алижонов, Исматуллаев, Юсупов, Искандеров, Яхшибоев, Ҳакимов, Ўринбоев

Захирадан тушганлар: Иброҳимов, Саъдиллаев, Эрмаматов, Аҳмедов

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)