"Пахтакор" янги мавсумга 80 % тайёр эканлиги айтилди
Янги мавсум учун тайёргарликни БААда давом эттираётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби кеча ушбу йиғин доирасида маҳаллий - "Ал Ҳамрия" клубига қарши назорат учрашуви ўткази.
Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда "шерлар" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, ёш умидли футболчи Достон Иброҳимов мазкур беллашувда дублга эришди.
Клуб матбуот хизмати эса Иброҳимовдан "Ал-Ҳамрия" билан учрашув ва йиғин ҳақида фикрлари борасида сўроққа тутди.
"Кечаги учрашув яхши ўтди. Ютуқ учун майдонга тушгандик. Ҳамма яхши ўйнашга интилди. Жамшид аканинг (Искандеров) ажойиб тўп оширишидан кейин гол урдим.
Мавсумга тайёргарлик жуда зўр ўтмоқда. Машғулотлар яхши ташкил этилмоқда. Саксон фоизга тайёрмиз деб ўйлайман. Ўйиндан-ўйинга барчаси кўнгилдагидек бўлишига умид қиламан", - дея таъкидлади Иброҳимов.
Фикрлар