"Пахтакор"га келиши кутилаётган Билич Хитой клуби билан шартнома имзолади

Хорватиялик мутахассис Славен Билич фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 52 ёшли мутахассис “Бэйжин Гоань” клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Славен Билич мураббийлик фаолияти давомида “Бешиктош”, “Вест Хэм”, “Вест Бромвич” каби жамоаларни бошқарган. Бундан аввалроқ унинг “Пахтакор”га келиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Islomkhuja Dilmurodovic
08/01/2021 06:52
Paxtakorda peter xuistra trenerku endi