"Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг "Ал-Ҳилол" бош мураббийи нималар деди?
"Ушбу ғалаба айни қийин ҳолатда бизга жуда зарур эди. Мен йигитларни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Бу қадар физик ва тактик томондан кучли жамоага қарши ўйинда охиригача кураша олиш - ҳақиқий матонат.
Тан олишимиз керак, "Пахтакор" тўп билан кўпроқ муомалада бўлди. Вазиятлар ҳам улар томонда эди. Бироқ биз ўз имкониятларимиздан фойдаланиб кетдик", - деди Разван Луческу.
Фикрлар