"Пахтакор"га топ-ҳужумчи керак!

Ўзбекистон чемпиони – “Пахтакор” учун келаси йил муҳим ҳисобланади. Чунки клуб яна Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади ва бу сафар яхшироқ натижалар кўрсатиш истагида. Бунинг учун таркиб ҳам шунга яраша шаклланиши даркор.

Клубдагилар айниқса, ҳужум чизиғини кучайтириш ҳаракатида юрибди. Тўғри, таркибда тўпурар ҳужумчи – Драган Черан бор. Лекин унга муносиб шерик сифатида топ-ҳужумчини қўлга киритиш нияти борлиги аён бўлди.

Маълумки, “Пахтакор” ёзги трансфер ойнаси очилган пайтда қўлга киритган ҳужумчиси – Боян Матич билан хайрлашди. Айни чоғда раҳбарият бир қатор номзодларни кўриб чиқяпти. Уларнинг орасида Суперлигада ҳам, хорижда ҳам ўйнайдиган футболчилар бор ва музокараларга киришилган.

Клуб спорт директори Жаъфар Ирисметовнинг Sports.uz сайтига маълум қилишича, Қозоғистоннинг “Тобол” клубида ўзини кўрсатган Игорь Сергеевни ортга қайтариш “Пахтакор”нинг асосий нишонига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!