“Пахтакор”нинг 3 футболчиси “Қўқон-1912”га қарши ўйинда иштирок эта олмайди

 

"Пахтакор" 6 май куни "Қўқон-1912"га қарши ўтадиган 9-тур учрашувига ҳозирлик кўрмоқда. "

Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин футболчилар кейинги беллашувга тайёргарликни бошлаб юборишган. Жасур Абдураимов Қўқондаги ўйинда Лобанов, Тожиев ва Ҳошимовнинг хизматидан фойдаланиши мумкин.

Улар дисквалификацияни ўтаб бўлишди. Жароҳатланган ўйинчилардан Болтабоев, Яхшибоев ва Соҳибов жамоага ёрдам бера олишмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!