"Пахтакор"нинг афсонавий посбонлари

Жамоа тарихига доир берилаётган маълумотда бу сафар “Пахтакор” таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионати учрашувларида майдонга тушган барча дарвозабонлар билан танишиб оласиз. Ҳозиргача жами 61 нафар посбон "шерлар" шарафини чемпионат ўйинларида ҳимоя қилган.

Энг кўп ўйнаган дарвозабон Александр Яновский бўлиб, у 297 бор “Пахтакор” сафида чемпионат беллашувларида дарвозани қўриқлаган. Афсонавий Юрий Пшеничников эса 231 бор ўйнаган. Пшеничников СССР терма жамоаси таркибида 19 баҳсда майдонга тушган, 1968 йил СССРнинг энг яхши дарвозабони сифатида топилган. Павел Бугало 173 учрашувда ўйнаб, 1996 ва 1997 йилларда Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлган. Жами 4 марта Ўзбекистон чемпионига айланган. 168 учрашув ўтказган Игнатий Нестеров турли жамоаларда 13 карра Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги бош совринларига эга чиққан. Александр Лобанов 133 ўйин билан кучли бешликни якунлаб беради. Саша "Пахтакор" билан уч марта чемпион бўлган. 100тадан ортиқ учрашувда дарвозани қўриқлаган яна бир посбон Николай Любарцев саналади. У 133 баҳсда “Пахтакор” посбони сифатида кўриниш берган.

Жамоамиз сафида илк расмий ўйинда майдонга туширилган Пётр Волостнов эса 25 беллашувда майдонда ўйнаган.

пахта_3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!