Осиё Чемпионлар лигасининг 3-турида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув олдидан, тошкентликларнинг рақиби ҳақида маълумотлар бериб ўтамиз.

ew18mix773bxleihfxyg

"Ал-Ҳилол" 1957 йилнинг 15 октябрь куни ташкил этилган. Жамоа уй учрашувларини Ар-Риёд шаҳридаги 70 минг мухлисга мўлжалланган "Қирол Фаҳд" стадионида ўтказади. Дастлаб, клубнинг номи "Ал-Олимпия" бўлган. 1958 йилнинг 3 декабрь куни Саудия қироли фармони билан номи "Ал-Ҳилол"га ўзгартирилган.

Клуб ўз тарихи давомида Саудия Арабистонида ўтказилган мусобақаларда, шунингдек, Форс кўрфази, араб дунёси ва бутун Осиё даражасидаги турли халқаро турнирларда бир неча бор ғолиб бўлган.

xm7lee1ntsgaxk3w3kw1

Жамоа ҳақида бир қатор қизиқарли фактлар бор ва улар билан қуйида танишишингиз мумкин:

"Ал-Ҳилол" Саудия Арабистони чемпионатининг биринчи ғолиби сифатида тарихга кирган.

Осиёнинг "Реал"и, деган номга сазовор бўлган ушбу жамоа ўз мамлакатида энг кўп чемпионликни қўлга киритган.

"Пахтакор"нинг эртанги рақиби ОЧЛда зафар қучган Саудиянинг дастлабки жамоасидир. Бундан ташқари, Осиёнинг ушбу йирик турнирида 2 марта ғолиб бўлган илк араб жамоаси бўлиб тарихга кирган.

"Раҳбарлар" бир мавсумда мамлакат чемпионати, кубоги ва суперкубогини қўлга киритган Осиёдаги дастлабки жамоадир. Жаҳоннинг 100 та энг яхши клуби қаторига кирган араб мамлакатлари ва Форс кўрфазидаги биринчи жамоадир.

"Ал-Ҳилол" Саудия Арабистонининг Қироли фармони билан номланган биринчи клуби эди, бу араб футболи учун катта воқеа бўлган.

3110012

ОЧЛнинг амалдаги чемпиони трансфер бозорида фаол ишлаш бўйича, Осиёнинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. 2019 йилнинг 23 июль куни "Бенфика"дан Андре Каррильони 9,5 млн евро эвазига харид қилди ва бу клуб тарихидаги энг йирик трансферга айланди.

BeFunky-collage-2-1

Жанубий Корея фуқароси Жан Хюн Су, Андре Каррильо (Перу), Себастьян Жовинко (Италия) ва Бафетимби Гомис (Франция) каби машҳур футболчилар эртага "Пахтакор"га қарши баҳсда жамоага ёрдам бериши кутилмоқда.

goal_sebastian-giovinco-cropped_60mxse53fxm311lebhezz0fxx

Жамоага руминиялик мутахассис Ризван Луческу устозлик қилади. У 2019 йили Грециянинг ПАОК клубидан таклиф қилинган. Ўтган йили "Ал-Ҳилол" айнан ушбу мураббий ёрдамида Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Mind-games-begin-ahead-of-the-return-to-Saudi-football-as-Hilal-boss-Lucescu-challengesNassr-coach

"Ал-Ҳилол" эришган ютуқлар:

Саудия Арабистони чемпиони (16 карра): 1976/77, 1978/79, 1984/85, 1985/86, 1987/88, 1989/90, 1995/96, 1997/98, 2001/02, 2004/05, 2007/08, 2009/10, 2010/11, 2017, 2018, 2020.

Саудия Арабистони Қироллиги кубоги (6): 1960/61, 1963/64, 1979/80, 1981/82, 1983/84, 1988/89.

Саудия Арабистонининг Валиаҳд шаҳзодаси кубоги (11): 1963/64, 1994/95, 1999/00, 2002/03, 2004/05, 2005/06, 2007/08, 2008/09, 2009/10, 2010/11, 2011/12.

Саудия футбол федерацияси кубоги (7): 1986/87, 1989/90, 1992/93, 1995/96, 1999/00, 2004/05, 2005/06.

Саудия Арабистони суперкубоги (1): 2015.

Осиё Чемпионлар лигаси (3): 1991/1992, 1999/2000, 2019.

Осиё кубок эгалари кубоги (2): 1997, 2002.

Осиё суперкубоги (2): 1997, 2000.

Араб кубоги (2): 1994, 1995.

Араб кубоги ғолиблари кубоги (1): 2000/01.

Араблар суперкубоги (1): 2001.

Саудия-Миср суперкубоги (1): 2001.

Форс кўрфази чемпионлари кубоги (2): 1986, 1998.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
13/09/2020 23:16
Лахтакорни хам ёзинглар Узбекистонни барча вилоят командалари устидан судьялар ёрдамида ва грузиялик крахабор тренер оркали куп натижаларга эришган деб луличилик энди узини курсатади мендан хафа булманглар УЗБЕКИСТОН учун жонимни тикаман лекин анча олдин айтган эдим пахтакор окахонлари оркали номард уйинлар утказиб юрибди деб хали араблар билан куришганган куришамиз деб мана вакти келди мен УЗБЕКМАН деса яхши ютуклар хамрох булсин аммо Шотахон бахоналарга таяниб ундок булди бундок булди деса УЗБЕКни кулогини ушанча марта кесганини тушунаман шота-щота сен уз давлатингда хеч уимга керакмассан лекин Узбеклар сен ва оилангни бокиб юрибди сен шундан хам ношукурлик килиб айб ахтарасан виждонсиз утгван йилги Осиё чемпионлар чемпионатда хам ячайгансан агар сен номард уз юртинга борсанг махалллага хам тренер була олмаслигин аник буни узинг хам биласан илтимос уртадаги таржимонлар тугри маънода таржима килиб беринглар
Dastan Uteuliev
13/09/2020 22:49
Пахтокарды коспай айтсан болмайма

Минбар

Барча блоглар