"Пахтакор"нинг Осиё Чемпионлар лигасида энг кўп майдонга тушган футболчилари кимлар?
“Пахтакор” клуби Саудия Арабистонида Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Биласиз, жамоа анчадан буён ОЧЛда мунтазам иштирок этиб келади. Клуб матбуот хизмати мазкур нуфузли мусобақада энг кўп ўйнаган футболчилар ҳақида маълумот берди.
"Шерлар" сафида Игнатий Нестеров ОЧЛ баҳсларида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлиб турибди.
Нестеров жами 44 беллашувда иштирок этган. Асрор Алиқулов 41 баҳсда майдонга тушган бўлса, Станислав Андреевда 38 та шундай ўйин мавжуд.
"Пахтакор" сафида Чемпионлар лигасида 25 ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчилар рўйхати билан танишинг.
44 - Игнатий Нестеров
41 - Асрор Алиқулов
38 - Станислав Андреев
37 - Илҳом Суюнов
35 - Анвар Солиев, Владимир Козак
34 - Темур Кападзе
33 - Владислав Кирьян
32 - Сервер Жепаров, Игорь Сергеев
31 - Шерзод Каримов, Зайниддин Тожиев
29 - Леонид Кошелев, Егор Кримец
27 - Жалолиддин Машарипов
26 - Камолиддин Тожиев, Александр Гейнрих
25 - Одил Аҳмедов.
Фикрлар