"Пахтакор"нинг ўйинига мамлакатимизнинг Эрондаги элчиси ташриф буюрди
Хабар берганимиздек, "Пахтакор" ОФК Элит Чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини сафарда Эроннинг "Персеполис" клубига қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
"Шерлар" матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фариддин Насриев бугун Эрондаги ватандошларимиз билан бирга “Пахтакор”га мухлислик қилиб, ўйиндан кейин футболчилар билан учрашди.
“Биз бугун “Пахтакор”га мухлислик қилдик, барчангизга юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётганингиз учун раҳмат”, - дейди элчи.
Фикрлар