Ads

Аввал хабар берганимиздек 20 май куни "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида Жиддада "Ал Аҳли" меҳмони бўлади.

Қуйида ушбу жамоа ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар билан таништириб ўтамиз:

1937 йил Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган клуб уй ўйинларини "Қирол Абдуллоҳ спортс сити" стадионида ўтказади. Стадион сиғими 62000 мухлислга мўлжалланган. Жамоа ушбу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 4-ўринни эгаллади.

"Аҳли" ҳозирга қадар Саудия Арабистони чемпионатида 4 марта чемпионликни қўлга киритган. Охирги бор бу 2016 йилда рўй берган. Қирол Кубогида эса 13 бор ғолиб чиққан. Шунингдек, Суперкубокда бир марта ғалаба қозонган. 1986 ва 2012 йилларда Осиё Чемпионлар Лигасида финал учрашувларида майдонга тушиб, ҳар иккисида мағлубиятга учраган.

"Аҳли"нинг Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказган футболчилари билан танишинг.

Дарвозабонлар
1. Ёссир Мусайлим
33. Муҳаммад Аловайс
66. Босим Солиҳ

Ҳимоячилар
2. Саид Муваллад
3. Муҳаммад Фатил
17. Пауло Диаз (Чили)
20. Али Зубайди
23. Абдуллоҳ Ҳассун
24. Ҳуссайн Сулаймони
25. Мотаз Ҳавсави
27. Муҳаммад Зубайди
30. Ҳани Исмоил
32. Файсал Муҳаммад
37. Абдулбосит Ҳинди
75. Адерлан Сантос (Бразилия)

Ярим ҳимоячилар
7. Салман Мувашар
8. Тайсир Жассим
10. Абдулфаттоҳ Асири
11. Ҳуссайн Моқаҳви
15. Абдулазиз Шаҳрани
16. Нуҳ Муса
28. Айман Шафиқ
35. Юсуф Ҳарби
40. Яҳё Қарни
49. Ферас Ғамди
77. Омар Зайни

Ҳужумчилар
9. Омар Сома
14. Муҳаннад Асири
21. Жорже Жанини (Капо Верде)
29. Абдулраҳмон Ғариб

Маълумот учун, "Ал Аҳли" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 20 май куни тунда соат 00:00да бошланади.