"Пахтакор"нинг швейцариялик ҳужумчиси: Ўйинда устунлик қилдик
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Шаржа" баҳсидан сўнг (1:1) "шерлар"нинг швейцариялик ҳужумчиси Эрен Дердийок қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ўйинда устунлик қилдик. Дастлабки дақиқалардан то баҳс якунигача. Кўплаб голли вазиятлар содир этдик. Аммо ғалабани сўнгги дақиқаларда қўлдан чиқардик. Жамоа билан ҳужумкор ўйин кўрсатиш борасида ишлаяпмиз. Бугун дарвозага кўп тўп кирита олмадик. Ҳали яна ишлаб, кўпроқ гол уришга интиламиз", - деди.
Фикрлар