"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси: "Легионерлар ўз даражасида ўйнай олмаяпти, ундан кўра..."

Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Пахтакор” ҳамда “Насаф” клубларининг иштирокларини барчамиз диққат билан кузатяпмиз. Афсуски, айниқса, “Пахтакор”нинг қайд этаётган натижалари мухлисларни хафа қилмоқда. 4-турда Қатарнинг "Ал-Духайл” жамоасидан жавобсиз учта гол ўтказди. Ундан олдинги турда ҳам ушбу рақибга 2:3 ҳисобида ютқазганди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони кўрсатаётган ўйин қониқарсиз бўлиб, ҳимоядаги хатолар яққол кўзга ташланиб қоляпти. Черанни ҳисобга олмаганда қолган легионерлар “иш бермаяпти”. Айниқса, ҳимоядаги хорижлик ўйинчиларнинг суст ҳаракатлари натижага ҳам таъсир кўрсатяпти. Умуман олганда, “Пахтакор”нинг ҳимоясида муаммолар борлиги аён. Клубнинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда “Навбаҳор” сафида тўп сураётган Даврон Ҳошимов чемпион жамоанинг ўйинлари бўйича ўзининг муносабатини айтди.  

“Пахтакор”га нима бўляпти?

- Клубларимиз Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон номидан ўйнаяпти. Шундай экан, албатта уларга мухлислик қиламиз, қўллаб-қувватлаймиз. Халқаро майдонда иштирок этаётган жамоаларимизга бефарқ эмасмиз. “Пахтакор”га келсак, бу шаклланган жамоа. Ўзбекистоннинг юзи деса ҳам бўлади. Аммо Драган Чераннинг жароҳат олгани ҳам жамоага таъсир қилди, деб ўйлайман. Йирик ҳисобда ютқазган ўйинида ҳимояда хатоларга йўл қўйишди. Олдинги чизиқда Ҳожимат Эркинов ва яна бошқа йигитларга бироз тажриба етишмаётгандек. Барибир “Пахтакор” бўлгани учун халқ бу клубдан кўп нарса кутганди. Бу – футбол. Қолган иккита учрашувга астойдил тайёргарлик кўриб, ғалаба учун курашиш керак. Ҳали имконият бор деб ҳисоблайман.

даврон1_5

Ҳимоядаги хатолар

- Ҳимоячи биринчи ўринда ҳимояни ўйлаши керак. “Пахтакор”да барибир ҳужум чизиғи кучлироқ, деб ҳисоблайман. Ҳимоячилар камроқ олдинга ўтиб, хатоларга имкон қадар йўл қўймаса, Осиё Чемпионлар лигасида натижа қилса бўлади. Биз ҳам кўп марта ўйнаганмиз. Бундай халқаро даражадаги учрашувларда кўпинча ҳимояга эътибор қаратардик. Ҳимояда ўтказиб юбормасак, олдинги чизиқда албатта гол урамиз, деган мақсад ва ишонч бўларди. Ўзбекистон чемпионатида “Пахтакор”да иккита қанот ҳимоячилари ҳужумкор ўйин кўрсатишга ўрганган. Осиё Чемпионлар лигасида савияли легионерлар бор. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳимояда тартибли ўйнаш керак. Ўйин давомида барибир ҳужумчиларда имкониятлар бўлади. Қолган учрашувларда ижобий натижаларни кутиб қоламиз.

пахтакор1_7

Легионерлар ҳақида

- Иккита ўртадаги легионер ҳимоячиларни оладиган бўлсак, улар ўзбек футболчиларидан яққол ажралиб турмаяпти. Бу мухлисларни бироз ранжитяпти. Драган Черан ҳақиқий легионерлигини, нималарга қодирлигини кўп йиллар давомида исботлаб келяпти. Аммо “Пахтакор”даги икки нафар ҳимоячини ўз даражасида ўйнай олмаяпти, деб ўйлайман. Легионер бўлганидан кейин улардан кўпроқ талаб қилинади. Ундан кўра, “Пахтакор”нинг ёш футболчиларини тарбиялаган яхшироқ.

даврон_5

Имконият қандай?

- Имконият ҳар доим бўлади. Қолган иккита учрашувда “Пахтакор” олти очко оладиган бўлса, умид бор. Клуб охиригача курашади. Фақат ортда қолган беллашувларни ва йўл қўйилган хатоларни яхшилаб таҳлил қилиб чиқишлари лозим. Хато ва камчиликлар такрорланмаса иккита учрашувда ижобий натижадан умид қилса бўлади.

пахтакор_4

“Насаф” тўғрисида

- “Насаф” жамоасининг ўртадаги икки нафар ҳимоячиси бир неча йиллардан бери бирга ўйнаб келяпти. Шунинг эвазига улар бир-бирини яхши тушуниб тўп суряпти. Шунинг ҳисобига кам гол ўтказяпти. “Насаф”да жамоавий ўйин яхши шаклланган. Албатта, “Насаф” жамоасига мухлислик қилиб қоламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
21/04/2022 10:51
Яхши кадрлар йук деб миллиардлаб маблагни совуришади! Бу Футболда бошланган, ва барча сохага таркалиб булди! Вазирлик ва хокимликларда хозир авжига чикди. Узимизни хорижда ишлаган фукаро 100 сумга киладиган ишни хориждаги бомжни олиб келиб 1млн га килдиришади. Килса хам, килолмаса хам 1млн ни ечиб олиб, бомжга 1000 сум бериб, колганини рахбарлар булишиб олади. Аслида малакали уйинчилар бор, тажрибали кадрлар тикилиб ётибди. Нега кадрлар муаммоси бошка давлатларда ЙУК? Нима Узбеклар бошка миллатлардан кам-ми? Кобилиятли инсонлар барча миллатда булади. Рахбарлар эса уларни топиш урнига, узларини харомхур бачаларини жойлаш билан овора
. мансур
21/04/2022 05:08
бу гаплар Алибоевга тааллуқли эмас, Икром "Пахтакор" тарбияланувчиси
. мансур
21/04/2022 05:07
Хоин Ирисметовни йўқотиш керак, трансферларда унинг роли катта, бу йилги келган легионерлар ҳам, ички чемпионатдан олинганлар ҳам 1 тийинга қиммат, бу фақат пул ювиш
Gulomqodir Askhanov
21/04/2022 11:18
Тугри тахлил Ларин жуда куп зато киляпди узига ишонч камдек туюляпди Лекин чарчаган уинчилар урнига
захирадаги унатиш вакти келди Пахтакаорда жуда катта чиникиш ва ирода бор тажриба катта иккаласини хам курасизлар пачагини чикариб ютади 2-0. 2-0..!