"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи маълум. У билан душанба куни шартнома тузилиши кутилмоқда

  • 8 января, 2022, 22:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, “Пахтакор” клубида бош мураббий ўзгаряпти. Бир неча йилдан бери “Пахтакор” мураббийлар штабида ишлаган ва ўтган мавсумда бош мураббийлик қилган Питер Хюистра билан шартнома узайтирилмагач, у клубни тарк этди.

Tecno

Айни пайтда клуб раҳбарияти унинг ўрнига келадиган янги мураббий билан музокараларни ўтказяпти ва бу жараён деярли ижобий ҳал бўлиб улгурган.

Маълум бўлишича, “Пахтакор”ни македониялик 48 ёшли мутахассис Славче Войнески бошқаради. Клуб спорт директори Жаъфар Ирисметовнинг Sports.uz сайтига айтишича, македониялик мураббий билан душанба куни шартнома имзоланиши кутилмоқда.

У Словакия, Македония, Туркия чемпионатларида фаолият кўрсатган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию