Пайе “Вест Хэм”дан кетмайдиган бўлди
Ads

Франциялик футболчи Дмитри Пайенинг қишки трансфер даврида “Вест Хэм”дан кетмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “болғачилар” қишда ҳар қандай сумма эвазига ҳам Пайени сотмайди.

Аввалроқ эса Франция терма жамоаси аъзоси “Вест Хэм”дан кетишни режалаштириб юргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.