Пайет фарзандарига Роналдунинг исмини тилга олмасликни буюрди

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Дмитри Пайет Евро-2016 финалидаги аламли мағлубиятни ҳали ҳам унунта олмаяпти. Ўшанда Португалия терма жамоаси қўшимча дақиқаларда Франция дарвозасини ишғол этиб, ғалабани илиб кетган эди. Пайетнинг сўзларига кўра, у фарзандларига Криштиану Роналдунинг исмини тилга олмасликни буюрган.

“Фарзандларим дунёнинг бир нечта машхур футболчиларига мухлислик қилишади. Уларни ҳаракатларини, сўзларини ва голни нишонлашларини такрорлашга ҳаракат қилишади. Албатта, уларга Месси ва Роналду ёқади. Аммо, Евро-2016дан сўнг уларга Роналдуни исмини тилга олиш тақиқланган”, - деди Франция терма жамоаси аъзоси Goal нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!