Педри Асенсио ҳақида: "Барча яхши футболчилар "Барселона" шарафини ҳимоя қилиши керак"
Педри Испания миллий терма жамоасидаги шериги Марко Асенсио ҳақида фикр билдирди.
"Марко жуда кўп ҳислатларга эга. Келинг, унинг шартномаси билан боғлиқ ишлар қандай кечишини кузатамиз. Каталонияликлар эркин агентлар бозорини кузатмоқда. Барча яхши футболчилар "Барселона" шарафини ҳимоя қилиши керак. У бир қарорга келишини кутамиз",-деди ёш футболчи.
Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 26 ёшли вингернинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади.
Фикрлар