Педри: “Барча баҳсли вазиятлар рақиб фойдасига ҳал бўлди”

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, Чемпионлар лигаси ярим финал босқичининг жавоб учрашувида "Барселона" Италияда "Интер" билан куч синашиб, 4:3 ҳисобида зафар қучган ҳолда, финалга йўл олди. Ушбу беллашувдан сўнг каталонияликлар ярим ҳимоячиси Педри ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бундан ташқари, учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳакамликдан норозилик билдириб, “Ҳар бир баҳсли ҳолат рақиб фойдасига ҳал этилди”, деган эди. Унинг фикрларини жамоа ярим ҳимоячиси Педри ҳам қўллаб-қувватлади:

– Мен тўлиқ мураббийнинг сўзларига қўшиламан. Барча баҳсли вазиятлар “Интер” фойдасига ҳал этилди. Бу бизни айнан шу ҳакам билан илк марта юз бермаяпти. УЕФА бундай ҳолатларга эътибор қаратиши керак, деб ўйлайман. Тушуниш қийин бўлган вазиятлар жуда кўп бўлди. Ҳаммаси улар фойдасига ҳал бўлди.

Ламинга нисбатан бўлган фол эса менимча, Мхитаряннинг иккинчи сариқ карточкаси бўлиши керак эди. Пенальти ёки жарима зарбаси бўлса ҳам, бу очиқ-ойдин карточка эди. Мен бундай қарорларни тушунмайман, ростдан, – - дея таъриф бериб ўтди испаниялики фулбек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!